Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Юнусобод тумани ҳокимининг «Юнусобод тумани «Отчопар-2» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган мавзега «Манзара» номини бериш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага мувофиқ, қарор қабул қилингач, «Отчопар-2» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги ташкил этилаётган мавзега «Манзара» номи акс этган номлагичлар ўрнатилади ва тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритилади.
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари ҳамда Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиялари ҳужжат ижросини назорат қилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.