Япония тарафи мамлакатда қурилиш, қишлоқ хўжалиги, қарияларни парваришлаш, меҳмонхона хизмати соҳаларида ишлаш учун 2 мингта бўш иш ўрни мавжудлигини таъкидлади.
Т.Норио юқоридаги ишларга Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Маълумот ўрнида, инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида 20 йиллик тажрибага эга "JIC Holdings" компанияси ҳозирги кунда Вьетнам, Тайван, Филлипин, Монголия, Мьянма, Индонезия каби давлатлардан 50 минг нафар техник малака оширувчиларни Японияда иш билан таъминлаб келмоқда.
Бугунги кунда "JIC Holdings" компанияси қарияларни парваришлаш соҳасига 15 нафар ўзбекистонлик энагаларни иш билан таъминлади. Улар "Ишга марҳамат" мономарказларидаги Япон тили курсларида таҳсил олди.