Юртимизда 12-14 ёшли қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланмоқда

    Саломатлик 30 ноябр 2021 6562

    Ҳар йили Ўзбекистонда ўртача 1700 нафарга яқин аёлда одам папиллома вируси сабабли бачадон бўйни саратони касаллиги аниқланмоқда.

    Бунга қарши энг самарали чора эса мазкур хасталикка қарши эмланишдир. Айниқса, ўсмир ёшдаги қизларни режали эмлаш касалланиш ҳолатларининг олдини олишга катта ёрдам беради.

    — Бундай вакциналар хотин-қизларнинг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлайди, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова. — Дунёнинг 102 мамлакатида миллий эмлаш дастурига 9 ёшдан бошлаб қизларни эмлаш киритилган. Ўзбекистон ҳам 2019 йилдан ана шу давлатлар сафига қўшилди.

    Айни пайтда мамлакатимизда 12-14 ёшли қизлар ўртасида эмлаш жараёни ўтказилмоқда. Чунки айни шу ёш оралиғида вакцинадан сўнг иммунитет энг кучли шаклланади. Бунинг учун жойларга эҳтиёжга кўра, 1 миллион 400 минг доза ОПВ вакцина ва шприцлари етказиб берилди.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг маълум қилишича, бундай вакциналарнинг 270 миллиондан ортиқ дозаси дунёнинг 102 давлатида қўлланилган.

    Ҳозирги кунда юртимизга Нидерландиянинг “Мерк” корхонасида ишлаб чиқарилган 1 миллион 400 минг доза “Гардасил” вакцинаси олиб келинди ва яроқлилиги текширилиб, тасдиқланди.

    Шу ўринда яна бир маълумотни айтиш ўтиш жоиз. Айни пайтда республикамиз бўйича вакцинация жараёнлари 3138 та эмлаш пунктида амалга оширилмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates