«Замин» фонди эшитиш қобилияти заиф болалар учун «Zamin Education» лойиҳасига старт берди

    Таълим 17 ноябр 2020 1529

    «Замин» фонди «Эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш» дастури доирасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган АКТ-мактабида «Zamin Education» лойиҳасига старт берди.

    Фонд маълумотига кўра, лойиҳанинг асосий мақсади эшитиш қобилияти заиф болаларнинг касб маҳоратини ривожлантириш ва ижтимоийлашувда қўллаб-қувватлаш, уларни олий ўқув юртларига ўқишга киришга тайёрлаш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва янги методологияни ишлаб чиқишдан иборат.

    Ушбу лойиҳа биринчи «Zamin Education» ўқув-ресурс маркази очилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган АКТ-мактаби билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Лойиҳага мўлжалланган синфда маълумотларни қабул қилиш сифатини оширишга қаратилган ёрдамчи ускуна — FM-тизими ўрнатилган. Шунингдек, ҳар бир ўқувчига индивидуал эшитиш воситалари тақдим этилган.

    «Замин» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ўқув жараёни билан танишиш учун ушбу синфга ташриф буюриб, 102 ва 106-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашди. Илиқ муҳитда болалар ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ва ўрганилаётган мавзулар ҳақида сўзлаб берди.

    Биринчи ўқув-ресурс марказининг муваффақиятли натижаларидан сўнг мамлакатнинг барча ҳудудларида «Zamin Education» синфларини ташкил этиш режалаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates