“ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг кучайтирилган дозаси “омикрон”дан 100% ҳимоя қилади”

    Саломатлик 10 январ 2022 1902

    Жорий йилнинг 7 январь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази (ИТМ) лабораториясида “омикрон” штамми аниқланган.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Дубайдан келган хориж фуқаросида коронавируснинг янги штамми «омикрон» аниқланди. Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мазкур ҳолат, шунингдек, “омикрон” тарқалишига қарши чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

    Воқеани шарҳлар экан, Инновацион ривожланиш вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова: “Омикрон”нинг дунё бўйлаб тез тарқалишини инобатга олсак, унинг Ўзбекистонда пайдо бўлиши вақт масаласи эди" деб айтди.

    Илғор технологиялар маркази раҳбари сифатида ZF-UZ-VAC2001 синовларида ва вирусли мутацияларни ўрганишда фаол иштирок этарканман, мамлакатимиздаги энг оммабоп Ўзбекистон-Хитой вакцинаси устида олиб борилган тадқиқотлар янги штамм бўйича яхши натижаларни кўрсатаётганини айтишим мумкин. Вакцинанинг кучайтирилган — бустер дозаси "омикрон" дан деярли 100% ҳимоя қилади. Хитойлик ҳамкасбларимиз ҳам буни тасдиқладилар.

    Махсус комиссия йиғилишида аҳолини, шу жумладан ZF-UZ-VAC2001 нинг кучайтирилган дозалари билан эмлашни зудлик билан тезлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates