Янги дори воситаси ОИВга қарши самарадорлигини кўрсатди

    АҚШда ОИВга қарши вакцинанинг клиник синовларининг якуний босқичи тугади, у жуда юқори самарадорликни кўрсатди – 99 фоиз.

    Бу ҳақда 2 декабрь, душанба куни Американинг Emory University тадқиқот университети маълум қилди.

    Вакцинанинг номи Ленокаповир. Йилига икки марта қўлланилиши керак.

    Қайд этилишича, дори воситаси турли ёшдаги ва ижтимоий гуруҳлардаги юзлаб кўнгиллиларда синовдан ўтказилган.

    “Синовлар вакцинанинг вируснинг организмда тарқалишини тўхтатувчи ўзига хос антитаначаларни ишлаб чиқаришда иммунитет тизимини рағбатлантириш хусусиятига эга эканини кўрсатди”, тадқиқот натижаларида қайд этилади.

    Тадқиқотчилар тушунтирганидек, вакцина мРНК технологияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у илгари COVID-19 га қарши вакциналарни ишлаб чиқишда самара берган.

    “Вакцинани ишлаб чиқишда қўлланиладиган янги ёндашув уни вируснинг турли штаммларига мослаштиришга имкон беради, бу унинг генетик ўзгарувчанлиги туфайли айниқса муҳимдир”, деб таъкидлайди экспертлар.

    Уларнинг қўшимча қилишича, ихтиро қилинган вакцина, айниқса, шароити оғиз орқали қабул қилинадиган дори-дармонларни кунлик қабул қилишга имкон бермайдиган одамлар учун, шунингдек, хавф гуруҳига мансуб бўлганлар учун фойдали бўлади.

    Бугунги кунда ОИВ аҳоли саломатлиги учун энг жиддий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 38 миллиондан ортиқ одам ушбу ташхис билан яшайди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates