Бу ҳақда 15 октябрь, сешанба куни NU.nl хабар берди.
Қайд этилишича, вирус Нидерландиянинг Утрехт вилоятида қўйда, шунингдек, иккита фермада сигир ва унинг бузоқларида аниқланди.
“Вируснинг ушбу вариантига қарши вакцина ҳозирча мавжуд эмас. Вируснинг мазкур варианти олдин Нидерландияда учрамаган, аммо Европадан ташқари бошқа мамлакатларда кенг тарқалган”, дейилади хабарда.
Блутанга вируси юқумли касаллик бўлиб, бошқа белгилар қаторида уни тилнинг кўкариб қолиши орқали ҳам аниқлаш мумкин. Фақат кавш қайтарувчи ҳайвонлар бу вирусни юқтиришга мойил бўлади, шунинг учун асосан қорамол, қўй ва эчкилар зарар кўради. У маълум турдаги пашшаларнинг чақиши орқали юқади.
Одамлар учун вирусни юқтириш хавфи йўқ. Вирусни юқтирган ҳайвонларнинг гўшти ва сутини чекловларсиз истеъмол қилиш мумкин. Улардан тайёрланган бошқа маҳсулотлар ҳам одамлар учун зарарсиз ва истеъмолга яроқли, деб хабар беради korrespondent.net.