Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечагини тезкор аниқлайдиган биринчи экспресс-тестни тасдиқлади. “Abbott Molecular Inc.” компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу синама “Alinity m MPXV” деб номланади.
ПЗР-тестдан, биринчи навбатда, эпидемия авж олган ҳудудлар ҳамда тезкор ва аниқ диагностика воситаларига эҳтиёж кескин ошган мамлакатларда фойдаланишга рухсат берилди.