Қайд этилишича, марказ ўз фаолиятини инклюзив профессионал таълим дастурларини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа билан бошлади.
Зироат Мирзиёева марказнинг ривожланиш стратегияси, ишга жойлаштириш, инклюзив маҳалла лойиҳалари, маълумотлар таҳлили асосида ўқувчининг касбий йўналишини аниқловчи рақамли шахсий картаси — LMS платформаси билан танишди, “Халқаро имо-ишора тили“ дарсида қатнашди.
Шунингдек, самимий муҳитда меҳмонлар ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашди, улар эса ўз ғоялари ва олган кўникмалари ҳақида сўзлаб берди.
Ташриф якунида меҳмонлар ҳеч кимни ортда қолдирмасдан тўсиқларни енгиб ўтишнинг эзгу намунаси бўлган “Кундалик ҳаёт театри“ фотокўргазмаси ва “Кичкина шаҳзода“ инклюзив саҳна кўринишидан ёрқин таассурот олдилар.





