Бу ҳақда “Замин” халқаро жамоат фонди матбуот хизмати хабар берди.
Фонд кўмагида Қорақалпоғистон Республикасидаги 180 та мактаб тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлиши учун сув тайёрлаш ускуналари билан жиҳозланди.
Лойиҳанинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида мактабларда ЮНИСEФ экспертлари томонидан сувни тежаш, санитария ва гигиена бўйича тренинглар ўтказилмоқда.
Маълумот учун, “Тоза ичимлик суви” лойиҳасини амалга ошириш доирасида келгусида Қорақалпоғистоннинг яна 52 та мактабида сув тозалаш тизимлари ўрнатилади, бу эса болаларнинг таълим олиш шароитлари ва саломатлигини яхшилаш имконини беради.
Шунингдек, “Ёш фермер” лойиҳаси доирасида Нукусда биз озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида дуч келаётган хавф-хатарлар, иқлим ўзгариши қишлоқ хўжалигига қандай таҳдид солиши, ҳосилдорликни пасайтириши ва очарчиликни ошириши ҳақида эслатиб турувчи кун — Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивали бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда "Eco-schools Uzbekistan" лойиҳасининг асосий рамзи бўлмиш Яшил байроқ тантанали равишда кўтарилди. Қорақалпоғистонлик ғолибларга Яшил байроқни қўлга киритган Ўзбекистондаги яна 8 та мактаб ўқувчилари онлайн тарзда қўшилдилар.
Зироат Мирзиёева ўқувчиларни мукофот билан самимий қутлади. Бу мукофот ёшларнинг барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бўлган садоқатининг рамзи ҳамда ёш авлоднинг глобал муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок эта олишининг исботидир. Қутлов сўзларини ФАО бош директори ўринбосари Виорел Гутсу ва ФEЭ таълим масалалари бўйича катта директори Прамод Кумар Шарма ҳам билдирдилар.