Ҳақиқатдан ҳозирги кунда Зомин аэропорти йўловчиларга хизмат кўрсатиши тўхтатиб турилибди.
Мазкур аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, метеорологик қурилмаларни ҳам модернизация қилиш ишлари амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Зомин аэропортида юқорида таъкидлаб ўтилган ишлар якунланиши ва аэропорт йўловчиларни яна қабул қилишни бошлаши ҳақида хабар берилади.