Зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади

    Хавфсизлик 7 июл 2022 2002

    2022 йил 6 июлда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.Унда сенаторлар, экспертлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари, вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Мажлисда Сенатнинг йигирма саккизинчи ялпи мажлисида муҳокама қилиниши режалаштирилган масалалар кўриб чиқилди.Шу билан бирга, мажлисда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида қабул қилинган ва Сенатга юборилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

    Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганга давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан қонуний таъсир кўрсатиш чоралари сифатида «ҳимоя ордери» институти жорий этилган. Шунингдек, мазкур шахслар ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари ва зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиши зарурлиги тўғрисида хабардор қилинади. Бироқ тегишли жавобгарлик белгиланган бўлишига қарамасдан, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармасдан хотин-қизларга нисбатан такроран тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик содир этиш ҳолатлари ортиб боряпти.

    Амалдаги қонунчиликка кўра ҳимоя ордери талабларини бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Юқорида қайд этилган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган, ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик ҳолатлари бўйича жавобгарлик кучайтириляпти.

    Хусусан, қонунчиликка киритилаётган ўзгартишларга кўра ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдордаги жарима – беш бараваридан ўн бараваригача этиб белгиланади.

    Мажлисда иштирокчилар томонидан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, хусусан, тарғибот ва тушунтириш ишларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.Муҳокама қилинган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates