Паркент тумани, «Самсарак» МФЙ ҳудудидан 0,50 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги ер майдони «IT-шаҳарча» фаолиятини ташкил этиш учун ажратилди. Бу бўйича ҳозирда таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
“IТ шаҳарча” ҳудудда ёшлар ўз касбини топиши, ривожланиши ва атроф-муҳит билан уйғунликда яшаш орқали жамиятга ўз ҳиссаси қўшиши, IT соҳасини янада ривожлантириши учун ноёб макон бўлиши кўзда тутилган.
“Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IТ-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-178-сон, 15.05.2024 й.) қабул қилинди.