МАГАТЭ раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди

    Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бошқарувчилар кенгаши 21 ноябрь, пайшанба куни резолюцияни қабул қилди.

    Унга кўра ташкилот раҳбари Рафаэль Гросси 2025 йил баҳоригача Эрон ядро дастури билан боғлиқ вазият бўйича ҳисобот тайёрлаши керак.

    Япониянинг NHK медиа компанияси ўз веб-сайтида ёзганидек, ҳужжат 2019 ва 2020 йилларда аниқланган, декларация қилинмаган объектларда тушунтирилмаган уран излари борлиги каби масалаларни ўрганади. Бундан ташқари, резолюцияда Эрон МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилмаётгани учун қораланади ва агентликни Эрон Ислом Республикасининг ядровий фаолияти ҳақида кенг қамровли ҳисобот чоп этишга чақиради.

    Резолюция Германия, Франция, Буюк Британия ва АҚШ томонидан тайёрланди. Овоз бериш натижаларига кўра, ҳужжат МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгашига аъзо 19 давлат томонидан қўллаб-қувватланди. Яна 12 давлат бетараф қолди. Россия, Хитой ва Буркина-Фасо резолюцияни рад этди, деб хабар беради dw.com.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates