Astronomy and Astrophysics журналида чоп этилган тадқиқотда айтилишича, юлдузнинг атрофида чиқиб турган қобиқнинг борлиги унинг “ўлими” яқинлашаётганини кўрсатади.
Кузатув технологиясидаги ютуқларга қарамай, шу кунгача астрономлар бизнинг Сомон йўли галактикаси ичидаги юлдузларнинг атиги йигирмадан ортиқ тўғридан-тўғри, батафсил тасвирларини олишга муваффақ бўлишган. Галактикадан ташқарида жойлашган юлдузларнинг юқори аниқликдаги тасвирларини олиш қийин вазифа бўлиб қолаверган.
Чилидаги Андрес Белло университетидан Кеити Онаки бошчилигидаги олимлар жамоаси биринчи марта буни уддалашди.
Тадқиқот объекти астрономларга узоқ вақтдан бери маълум бўлган WOH G64 юлдузи эди. У қизил супергигантлар синфига киради ва Қуёшдан тахминан 2000 марта катта. Юлдуз қўшни Катта Магелланово Булути галактикасида жойлашган бўлиб, у тахминан 160 минг ёруғлик йили масофасида жойлашган, деб хабар беради rtvi.com.