Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат минтақа, балки жаҳон миқёсидаги муҳим иқтисодий воқеликка айланмоқда. Жорий йилда форум доирасида илк бор ташкил этилган Ўзбекистон Миллий маҳсулотлари кўргазмаси халқаро ҳамжамият эътиборини тортаётган муҳим майдон бўлди.
Жорий йил 10 июнда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга расмий ташриф буюрган Болгария Республикаси Президенти Румен Радев билан учрашув ўтказди.