Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева билан учрашди

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Авазага ташриф доирасида Ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Огулжаҳон Атабаева билан учрашув ўтказди.

    Саида Мирзиёева вице-президентни Туркманистон Бетарафлигининг 30 йиллиги билан самимий табриклаган. Учрашувда гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, болаликни ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган.

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг яқинда ўтган музокараларининг самарали натижалари, жумладан, Шовот-Тошҳовуз савдо зонаси очилгани алоҳида таъкидланди.

    “Биргаликда жамғарма кўргазмаси ва тиббиёт кластери лойиҳалари билан танишдик, ҳамкорликни давом эттириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканимизни тасдиқладик”, дейди Саида Мирзиёева.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates