Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ-73-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

    Фармонга кўра:

    • Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади;
    • Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди.

    2025/2026 ўқув йилидан:

    • Университетнинг бошқарув тизими “Янги Ўзбекистон” университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади;
    • Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади;
    • академик фаолият рақамлаштирилган бошқариш тизими (Learning management system) орқали йўлга қўйилади ҳамда “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизими билан интеграция қилинади;
    • Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига 1-курсдан халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этилади.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates