Ислом қамарий тақвимининг ўн иккинчи ва охирги ойи — зулҳижжа ойининг биринчи куни Саудия Арабистонида 28 майга тўғри келади. Мусулмонларнинг икки йирик байрамидан бири бўлган Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг 10-куни нишонланади. Шу куни мусулмонлар ҳайит намозига йиғилади, қариндошлар ва дўстлари ҳолидан хабар олади, бир-бирларига совғалар улашади. Байрам овқатланиш ва қурбонликлар билан бирга кечади.
Арафа куни зулҳижжа ойининг 9-кунида нишонланади ва исломда энг муҳим кунлардан бири ҳисобланади. Бу ҳаж зиёратининг иккинчи куни бўлиб, зиёратчилар Арафот тоғи ва шу номдаги водийда тўпланади. Исломнинг беш устунидан бири бўлган ва Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка шаҳрига йиллик муқаддас зиёрат — ҳаж шу ойда амалга оширилади.








