Japan News: «Тошкент Марказий Осиёда янги даврни қандай шакллантирмоқда»

    The Japan News газетасида «Ўзбекистон чорраҳада: Қандай қилиб Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакллантирмоқда ва бу Япония учун нимани англатади?» сарлавҳали мақола эълон қилди.

    Мақолада сўнгги йилларда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги интеграция жараёнларининг асосий ташаббускори ва мувофиқлаштирувчи марказига айланиб бораётгани ҳақида сўз борган. Хусусан, президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган минтақавий мулоқот ва маслаҳатлашув механизмлари Марказий Осиёда узоқ йиллар давомида мавжуд бўлмаган ўзаро ишонч ва мунтазам ҳамкорлик муҳитини шакллантираётгани қайд этилган.

    Минтақа давлатлари раҳбарлари ўртасидаги доимий учрашувлар сиёсий мулоқотни институтлашган босқичга олиб чиққани, бу эса хавфсизлик, иқтисодиёт ва экология каби муҳим йўналишларда келишилган қарорлар қабул қилиш имкониятини яратаётгани алоҳида таъкидланади. “Марказий Осиё — 2040” стратегиясининг қабул қилиниши минтақанинг узоқ муддатли ривожланиш тасаввури шаклланаётганидан далолат берувчи муҳим қадам сифатида баҳоланади.

    Шунингдек, мақолада минтақа ичидаги савдо ҳажмининг бир неча баробарга ошгани, ўзаро инвестиция оқимларининг кўпайгани Марказий Осиёда иқтисодий интеграция шунчаки сиёсий шиор эмас, балки реал иқтисодий жараёнга айланганини кўрсатувчи омил сифатида эътироф этилади. Қўшма корхоналар, чегараолди саноат зоналари ва биргаликдаги ишлаб чиқариш лойиҳалари минтақа иқтисодиётининг тобора ўзаро боғланиб бораётганини тасдиқлайди.

    Мақолада инфратузилмавий боғлиқлик интеграциянинг энг муҳим таянчи экани алоҳида урғуланади. Транспорт йўлаклари, логистика марказлари ва божхона тартибларини соддалаштириш бўйича ташаббуслар Марказий Осиёни Европа ва Осиё ўртасидаги стратегик транзит ҳудудга айлантиришга хизмат қилаётгани қайд этилади.

    Бундан ташқари, материалда Марказий Осиёнинг собиқ совет ҳудудидаги тарқоқ макондан мувофиқлаштирилган ва келажакка йўналтирилган минтақавий субъектга айланиш жараёни халқаро ҳамжамият томонидан тобора жиддий қабул қилинаётгани ҳақида сўз боради. Шу жараёнда Ўзбекистон нафақат миллий манфаатларни, балки минтақанинг умумий барқарорлиги ва ривожланишини кўзлаган сиёсий йўналишни олиб бораётгани алоҳида кўрсатиб ўтилган.

    Ўзбекистоннинг сўнгги дипломатик ютуқлари ҳақида эса шундай дейилади:

    • 2025 йил март — Хўжандда ўтган саммитда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон тарихий чегара келишувини имзолади. Бу ҳужжат узоқ йиллик низоларни барқарорлик ҳудудларига айлантирди ва минтақавий ҳамкорликка йўл очди.
    • 2025 йил апрель — Самарқандда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида илк саммит бўлиб ўтди. ЕИ 12 миллиард евролик Гатеwай инвестиция пакетини эълон қилди.
    • 2025 йил ноябрь — Вашингтонда C5+1 саммити бўлиб ўтди. Бу Марказий Осиё раҳбарларининг АҚШ пойтахтида биринчи бор биргаликда учрашуви бўлди.
    • 2025 йил ноябрь — Тошкентда минтақавий бирликни расмийлаштириш, яъни Марказий Осиё Ҳамжамиятини тузиш ташаббуси илгари сурилди.

    Шу билан бирга, мақолада Япония каби ташқи ҳамкорлар учун ушбу жараёнлар янги стратегик имкониятлар очаётгани, интеграциялашиб бораётган Марказий Осиё хорижий инвестициялар, технологиялар ва инфратузилмавий ҳамкорлик учун янада жозибадор маконга айланаётгани эътироф этилади.

    Маълумот учун, Тhе Japan News Япониядаги энг нуфузли инглиз тилидаги нашрлардан бири бўлиб, Yomiuri Shimbun медиа гуруҳи таркибига киради. Унинг аудиторияси дипломатлар, сиёсатчилар, инвесторлар, академик доиралар ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates