Муроджон Аҳмадалиев рақибини техник нокаутга учратди

    Спорт 31 май 2025 979

    Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида ўтказилган профессионал бокс турнирида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ва мезбонлар вакили Луис Кастильо ўзаро рақобатлашди.

    Ушбу жангда метин ҳимоя ва кучли зарбага эга бўлган ўзбек ўғлони рақибидан ҳар томонлама устун эканини кўрсатди.

    Натижада 10 раунд этиб белгиланган жангнинг 8-раундида кетма-кет аниқ ва тезкор зарбалар йўллаган Муроджонга рақиби қаршилик кўрсата олмади. Ушбу вазиятни кўриб турган ҳакам баҳсни тўхтатди ва Луис Кастильони техник нокаутга учраганини қайд этди.

    Шу тариқа, Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги жанглари сони 15 тага етди ва улардаги ғалабалар сони эса 14 тани ташкил қилмоқда.

    Энди Муроджон Аҳмадалиев шу йилнинг 14 сентябрь куни Япониянинг Токио шаҳрида иккинчи энг енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони япониялик Наоя Иноуэ билан жанг ўтказади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates