Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

    Яшил сайёра 5 июн 2025 1482

    Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 36-39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даражагача бўлади.

    “Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, 6-7 июнь кунлари республика ҳудудига нисбатан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 6 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, 7 июнда Тошкент, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда. 6 июнда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 7 июнда марказий ва шарқий вилоятларда ҳарорат 28-33 даражагача, ёмғир пайтида 25-27 даражагача пасаяди. 8 июнда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 2-3 даражага кўтарилади.

    Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 5-6 июнда айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.

    Тошкентда: бугун кундузи ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 36-38 даража бўлади. 6 июнда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33 даража атрофида бўлади. 7 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 27-29 дарада бўлади. 8 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates