Қайд этилишича, бугун, 28 ноябрь, Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Республиканинг катта қисмида кундузи ҳарорат 15-18°C илиққача кўтарилади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 5-10°C илиққача пасайиши кузатилади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Умумий ҳарорат 2-3°C га пасаяди. Кечаси 2°C совуқдан 3°C илиққача, кундузи 10-15°C илиқ ҳаво бўлади. Шимолда эса кечаси 0-5°C совуқ, кундузи 5-10°C илиқ ҳаво кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан бироз кучсиз тезликда эсади.
Пойтахт Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 15-17°C илиқ бўлади. Шанба ва якшанбада эса кечаси 0-3°C илиқ, кундузи 11-14°C илиқ ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда.








