Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Айтилишича, ҳарорат кундузи 13-18 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида келиб ҳарорат шимолий ва чўл ҳудудларда 2-3 даражага пасаяди.
Кечаси ва эртаблари республика ҳудудининг асосий қисмида 0...+5 даража илиқ, шимолда -1...-3 даражагача совуқ бўлади.
Майин шамол шарқдан бироз эсиб туради.
Тошкентда: ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +3...+5 дажара илиқ, кундузи +15...+18 даража илиқ бўлади.








