Бу ҳақда у 10 июнь, сешанба куни Х ижтимоий тармоғида ёзган.
Унинг сўзларига кўра, комендантлик соати шаҳар марказида соат кечки 8 дан бошлаб эрталаб соат 6 га қадар амал қилади. Фақат шу ҳудудда яшовчи ёки ишлаётганлар учун бу қоида истисно қилинади.
“Эртага мен сайланган раҳбарлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан комендантлик соатини узайтириш бўйича маслаҳатлашаман, аммо биз бу бир неча кун давом этишини кутяпмиз”, деди Басс.
Айни пайтда Лос-Анжелес полицияси раҳбари Жим Макдоннелл 9 июнь куни 114 нафар намойишчи ҳибсга олинганини, 10 июнь, сешанба куни эса яна 197 киши ҳибсга олинганини маълум қилди, деб хабар беради rg.ru.









