Бу ҳақда The Guardian АҚШ Миллий океан ва атмосфера бошқармаси ҳисоботига асосланиб хабар берди.
Олимларнинг фикрига кўра, Арктика бутун сайёрага қараганда тўрт баравар тезроқ исиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби қазилма ёқилғиларнинг ёниши бўлиб, бу иссиқлик тўпланишига олиб келади ва глобал иқлимни тартибга солишда муҳим роль ўйнайдиган минтақанинг мувозанатини бузади.
2025 йилда денгиз музининг даражаси 47 йиллик сунъий йўлдош кузатувлари давомида энг минимали бўлди. Бундан ташқари, минтақада рекорд миқдордаги ёғингарчилик қайд этилди, аксарият ҳолатда қор эмас, балки ёмғир ёғди. Шу сабабли, июнь ойидаги қор қоплами 60 йил аввалгидан икки баравар кам бўлди.
Олимлар шунингдек, 1980-йиллардан бери энг қадимги ва энг қалин Арктика денгиз музи 95 фоиздан кўпроққа қисқарганини таъкидлашмоқда. Ўтган ойда музлик даражаси рекорд даражада паст бўлди, бу эса ушбу салбий тенденциянинг давом этиши мумкинлигини кўрсатади, деб хабар берди korrespondent.net.








