Россия элчиси Тожикистон ТИВга чақиртирилди

    Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Москва вилояти, Одинцово шаҳар округи, Горки-2 қишлоғидаги Успенская ўрта мактабининг тўртинчи синф ўқувчиси Қобилжон Алиевга қарши этник нафрат асосида содир этилган ҳужумни қаттиқ қоралайди.

    Ушбу ҳужум 2025 йил 16 декабрь куни мактабда содир бўлган. Юқорида тилга олинган Тожикистон фуқароси воқеа жойида вафот этган.

    Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги вояга етмаган Тожикистон фуқаросининг оиласи ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

    Ушбу ҳолат муносабати билан Россия Федерациясининг Тожикистон Республикасидаги элчиси С.Григорев Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга Россиядан ушбу фожиали воқеа бўйича зудлик билан объектив ва холис тергов ўтказиш ва барча иштирокчиларни қонуннинг қатъий чоралари доирасида жавобгарликка тортиш талаби билан нота топширилди.

    Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасига марҳумнинг қариндошлари ва дўстлари билан доимий алоқада бўлиш ва бу масалани назорат қилиш топширилди, деб хабар берди mfa.tj.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates