Грециянинг Крит ороли яқинида қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида 14 нафар Миср фуқароси ҳалок бўлди

    Грециянинг Крит оролига ноқонуний киришга уринган қайиқ чўкиб кетиши оқибатида 14 нафар Миср фуқароси ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Миср Ташқи ишлар вазирлиги 16 декабрь куни ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди.

    “Ташқи ишлар вазирлиги 2025 йил 7 декабрь куни қўшни давлатлардан биридан Грецияга йўл олган ноқонуний мигрантларни олиб кетган қайиқнинг чўкиб кетишини кузатмоқда. Бортда турли мамлакатлардан келган 34 нафар ноқонуний мигрант бўлган, жумладан, 14 нафар мисрлик тирик қолмади”, дейилади нашрда.

    Вазирлик қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва фуқароларни “ҳаётларини хавф остига қўймаслик учун ноқонуний миграция билан шуғулланувчи тўдаларнинг васвасасига берилмасликка” чақирди.

    6 декабрь куни Крит қирғоғида мигрантларни олиб кетган қайиқ ағдарилиб кетиб, оқибатда 18 киши чўкиб кетганди. Ўшанда икки киши қутқарилганди, деб хабар берди iz.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates