Бухорода ИИБ ходими ўз хизмат хонасида вояга етмаган болани қийноққа солди

    Ижтимоий тармоқларда Бухорода ИИБ ходими ўз хизмат хонасида вояга етмаган болани қийноққа солгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Қайд этилишича, Болалар омбудсмани котибиятига вояга етмаган шахсни маъмурий бино хонасида махсус формада бўлган шахс қийнаётганлиги акс этган видеохабар келиб тушди.

    Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани томонидан мазкур видеодаги ҳолат бўйича тегишли текширув ўтказиш ва болага нисбатан содир этилаётган ғайриқонуний ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўров киритилган.

    Ҳозирда ҳолат Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда, — дейилади хабарда.

    Шунингдек, Болалар омбудсмани ҳар қандай вазиятда болага нисбатан дўстона муносабатда бўлиш шартлигини таъкидлаган ҳолда, боланинг ҳуқуқларини қўпол равишда бузилишига йўл қўйган масъул шахсларга қонун доирасида қатъий чора кўрилиши зарурлигини билдирган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates