Хоразмда изғиб юрган чиябўрилар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

    Ҳаваскор овчилар гуруҳи шакллантирилиб, ҳуркитиш ишлари олиб борилмоқда.

    Ижтимоий тармоқларда Урганч туманида шоқол (чиябўри)лар юргани айтилган видеотасвирлар кенг тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди.

    Унда айтилишича, ушбу ҳудуд Урганч тумани, Чандирқиёт қишлоғи, «Бақайлар» маҳалласи бўлиб, айни вақтда чиябўриларни ҳуркитиш ишлари бошлаб юборилган.

    «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ муҳофаза қилиш чораларини кўриш ҳамда инсон хўжалик фаолиятига зарар етказилишини олдини олиш мақсадида ҳаваскор овчилар гуруҳи шакллантирилиб, ҳуркитиш ишлари олиб борилмоқда», – дейилади бошқарма муносабатида.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates