Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинган: Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент туманларида (Чотқол тизмасининг тоғлари), Наманган вилоятининг Поп туманида.
Гидрометеорология хизмати тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўрамоқда.








