Чиқинди хизматидан қарздор абонентларнинг электр тўловига чеклов ўрнатилмоқда

    Республика бўйича чиқинди хизматидан қарздорлиги қопланмаган 204 895 та абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов жорий этилди.

    Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, бунгача республикада чиқинди хизматларидан юзага келган умумий 20,1 млрд сўм дебитор қарздорлик учун жами 231 014 та абонент «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «2100» қисқа рақамидан «СМС» хабарнома орқали огоҳлантирилди.

    Шундан сўнг, абонентларга мавжуд қарздорлигини бартараф этиш учун 5 (беш) кун муддат берилди ва ушбу даврда 9,4 млрд сўмлик тўловлар амалга оширилди. Айни пайтда чиқинди хизматларидан республика кесимида жами 18,2 млрд сўм дебитор қарздорлик мавжуд.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши биланоқ дарҳол ечилади.

    Маълумот ўрнида: 1044-сонли Қонуни билан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизоми тартибга солинган. Унга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг «Тоза макон» биллинг электрон тизимидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг биллинг тизимига узатилмоқда. Ушбу тартиб 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди. 2025 йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб қўлланилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates