Тошкент ва пойтахт вилоятида ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ 900 та ҳуқуқбузарлик аниқланди

    Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида махсус комиссия томонидан ўтказилаётган рейд тадбирлари давом этмоқда.

    Шу йилнинг 9 декабрь куни масъул идоралар томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Тошкент туманлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудларида навбатдаги ўрганишларни амалга оширди.

    Рейдлар давомида умумий ҳисобда 3222 та объектда атмосферани муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши ўрганилиб, 24 та қоидабузарлик аниқланди.

    Умуман олганда 25 ноябрь — 9 декабрь кунлари ўтказилган кенг қамровли ўрганишлар натижасида:

    • 895 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди;
    • атроф-муҳитга зарар етказган 75 та объект (Тошкент вилоятида 66 та, Тошкент шаҳрида 9 та) фаолияти 10 иш кунига тўхтатилди;
    • 37 та иссиқхонада фильтрлар ўрнатилди;
    • 6 та иссиқхона газ тармоғига уланди, яна 7 та объект газга уланиш учун техник шарт олиш мақсадида ариза топширди.

    Рейд тадбирлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates