“Бизнесини ёпишига ва ЖАРга қайтишига тўғри келарди”: Трамп Маскга кескин жавоб қайтарди

    АҚШ Президенти бизнесменни танқид қилиб, у “тарихда ҳаммадан кўпроқ субсидия олаётган одам” эканини айтди.

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Илон Маскнинг ҳукумат харажатлари ва солиқ қонун лойиҳаси ҳақидаги танқидига кескин жавоб қайтарди. Бу ҳақда сиёсатчи 1 июль, сешанба куни Truth Social нашрида ёзди.

    Америка етакчисининг қайд этишича, бизнесмен давлат томонидан қўллаб-қувватланмаса, юзага чиқа олмасди.

    “Илон, эҳтимол, тарихдаги катта фарқ билан ҳар кимдан кўра кўпроқ субсидиялар оляпти ва бу субсидияларсиз у бизнесини ёпиши ва Жанубий Африкадаги уйига кетишига тўғри келарди”, деди Трамп.

    АҚШ Президенти истеҳзо билан таъкидладики, шундай бўлганда эди “ракеталар, сунъий йўлдошлар учирилмасди ёки электромобиллар ишлаб чиқарилмасди” ва мамлакат “катта бойликни тежаши” мумкин эди.

    Трамп ўз номзодини президентликка қўйишдан олдин ҳам Маск унинг электромобилга “мутлақо қарши” позицияси ҳақида билгани ҳақида эслатди, деб хабар беради korrespondent.net.

    “Бу кулгули ва у ҳар доим менинг сайловолди кампаниямнинг асосий қисми бўлган. Электромобиллар – ажойиб, аммо ҳаммани ҳам унга эга бўлишга мажбурламаслик керак”, деб таъкидлади АҚШ етакчиси.

    Трамп, шунингдек, Маск раҳбарлик қилган АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаментини (DOGE) эслади: “Балки биз DOGEга буни жиддий кўриб чиқиш вазифасини топширишимиз керакдир?”

    Миллиардер яқинда Трампнинг солиқ қонунини яна кескин танқид қилиб, уни “мутлақо ақлга сиғмайдиган ва ҳалокатли” деб атади. Маскнинг айтишича, агар ҳужжат АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланса, у янги сиёсий куч ташкил этади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates