Мирободлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

    Пойтахтимизнинг Миробод туманида Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ва туман солиқ инспекцияси раҳбарлари кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди.

    Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, учрашув очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, унда тадбиркорларнинг амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таклифлари тингланиб, кўтарилган масалаларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ечим топди. Муддат талаб қиладиган муаммолар эса назоратга олиниб, масъулларга бириктирилди.

    Шунингдек, тадбирда кичик ва ўрта бизнеснинг мамлакат иқтисодий ривожидаги ўрни, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, солиқ қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги ҳақида батафсил маълумот берилди.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates