Мурожаатлар билан ишлаш “АГРОБАНК” фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири

    Молия 17 декабр 2025 333

    Сўнгги йилларда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишда қонун устуворлигини таъминлашнинг самарали, мустаҳкам ҳуқуқий механизми шаклланди.

    Ушбу йўналишдаги сиёсатга ҳамоҳанг равишда “Агробанк” АТБда ҳам аҳоли ҳамда мижозларнинг молия муассасасига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, мурожаатларида акс этган асосли масалаларни ижобий ҳал этишга стратегик йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Банк бошқаруви йиғилишларида бу борадаги ишлар доимий эътибордаги масала сифатида мунтазам муҳокама этиляпти.

    Мурожаатларнинг аксарияти бевосита молия муассасаси фаолияти, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнлари билан боғлиқ. Яъни жорий йилда келиб тушган мурожаатларнинг 38 фоизи кредит юзасидан, қолгани кўрсатилаётган бошқа хизматларга тегишли бўлди.

    Мурожаатлар ўтган йилдагига нисбатан сезиларли камайди. Яъни ўтган йилнинг биринчи декабригача 9 минг 870 та мурожаат қилинган бўлса, жорий йилнинг шу вақтига келиб мазкур рақам 9 минг 462 тани ташкил этди. 69 фоиз мурожаатга ижобий ечим топилиб, қаноатлантирилди, қолганларига эса меъёрий ҳужжатлар асосида тушунтириш берилди. Бунинг ўзига хос асослари бор, албатта. Масалан, 1216 қисқа рақамли мижозлар билан алоқа маркази ташкил этилгани ва унинг кечки соат 24-00 гача фаолият юритаётгани самарадорликни таъминламоқда. Алоқа маркази орқали мижозларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилмоқда, янги банк хизматлари ва улар бўйича муҳим маълумотлар тақдим этилмоқда. Айнан марказ орқали йил бошидан буён жами 972 минг 328 та қўнғироқ, шунингдек, онлайн чат ва телеграм бот орқали жами 110 минг 230 та мурожаат қабул қилиниб, сўровларга батафсил жавоб берилди.

    Шунингдек, жорий йилда аҳоли ва банк мижозлари билан юзма-юз мулоқот қилиш мақсадида ҳудудларда тадбиркорлар билан 281 та сайёр учрашув ўтказилди. Уларда иштирок этган 3 617 фуқародан ҳам 3 080 та мурожаат бўлди. Уларнинг 1 467 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 1 613 та мурожаат бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида тушунтиришлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

    Таъкидлаш керакки, мурожаатларни ўз вақтида ва батафсил кўриб чиқилишида камчиликларга йўл қўйгани учун банкнинг 92 ходимига нисбатан интизомий чора кўрилди.

    Мурожаатлар таҳлили натижасида банк мижозларига хизмат кўрсатиш сифати оширилди, улар учун қулай бўлган янги банк хизмат турлари жорий этилди. Бундан ташқари, кредит ажратиш жараёни соддашлаштирилиб, ортиқча бўғинлар қисқартирилди.

    Анъанавий хизматларда инсон омилини камайтириш орқали қулайликни ошириш билан бирга, хизмат бўйича юзага келиши мумкин бўлган шикоятларнинг ҳам олдини олиш мақсадида банк мобиль иловаси такомиллаштирилди. Автоматик карта эмиссиясини амалга оширувчи картомат қурилмалари, нақд пул топширувчи ЯТТ ва юридик шахсларга автоматлаштирилган депозит машина (АДМ) - онлайн инкассация қилувчи қурилмалар амалиётга жорий этилди.

    Шу билан бирга, барча филиалларда “Smart-office” шохобчалари қурилиб, босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Мазкур шохобчалар ҳам инсон омилисиз 24/7 режимида фаолият юритади ҳамда барча турдаги банк операцияларини автоматлаштирилган ҳолда бажаради.

    “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, банкнинг бош офисида жисмоний ва юридик шахсларни кутиб олиш, шахсий қабулларни ташкил этиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш бўйича махсус ҳудудлар, хоналар фаолияти йўлга қўйилган. Бу ерда жисмоний ва юридик шахслар, имконияти чекланганлар, умуман, барча учун зарур қулайлик яратилган. Булар банк томонидан мурожаатлар бўйича бажарилаётган ишлар натижадорлигининг айрим жиҳатлари. Муҳими, “Агробанк” АТБда бу йўналиш доимий эътибор ва назоратга олинган. Таҳлил ва натижа банк жамоаси фаолиятида ўз аксини топмоқда.

    Азизжон АҲМАДАЛИЕВ,

    “Агробанк” АТБ банк аппарати директори ўринбосари

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates