Президентнинг «Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (ПҚ–364-сон, 28.11.2025 й.)га кўра, бунда қуйидагилар доимий равишда эълон қилиб борилади:
- жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;
- тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар.
2026 йил 1 январдан Наманганда янги солиқ бошқаруви моделини жорий этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутган ҳолда эксперимент ўтказилади:
- жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва (ёки) ер солиғи бўйича 1 млн сўмдан ошган солиқ қарздорлигини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими механизмидан фойдаланишни жорий этиш;
- солиқ органлари фаолиятини баҳолашда инсон омили таъсирисиз автоматик шаклланадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини жорий этишни тизимли давом эттириш.
2026 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкларни ижарага беришдан олинган даромад бўйича тўланган солиқ тўлиқ миқдорда мулк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига йўналтирилади.








