Қайд этилишича, Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Давлат кадастрлари палатаси Ғиждувон тумани филиали шўъба бош мутахассиси А.И. фуқаро Ў.Ж.га «Бобур» МФЙ ҳудудидаги 5 сотих ер майдони гўёки туман ҳокимлиги захирасида турганлигини айтиб, ушбу ер майдонини 4 минг доллар эвазига унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган.
Шундан сўнг у олдиндан 2 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.









