Цунами Россиянинг Камчаткадаги атом сув ости базасига зарар етказди

    30 июль куни Россия қирғоқларида содир бўлган цунами оқибатида Россия атом сув ости кемаларининг аксарияти жойлашган Камчаткадаги Россия Тинч океан флоти базасига зарар етди.

    Бу ҳақда The Telegraph нашри Umbra Space сунъий йўлдошидан олинган суратларга таяниб ёзди.

    Гап яриморолнинг жанубидаги Крашенинников кўрфазининг сувидаги Рибачий базаси ҳақида бормоқда. Тасвирларга кўра, искалалардан бирининг бир қисми асл ҳолатидан оғиб кетган, бу унинг тўхташ жойидан ажралиб қолганини кўрсатиши мумкин.

    Тахминларга кўра, 8,8 магнитудали зилзила оқибатида юзага келган тўлқинлар силкинишлар бошланганидан 15 дақиқа ўтгач, эпимарказдан 120 километр ғарбда жойлашган базага етиб келган.

    Базада Борей типидаги замонавий атом сув ости кемалари ва совет Дельталари жойлашган. Бироқ, дастлабки таҳлилларга кўра, улар цунами вақтида шикастланган эстакадага боғланмагани учун зарар кўрмаган.

    Мутахассисларнинг фикрига кўра, искаладаги шикастланиш, эҳтимол, базадаги иш интенсивлигига сезиларли таъсир кўрсатмайди, деди эксперт.

    Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Камчатка қирғоқларида 1952 йилдан бери энг кучли зилзила содир бўлган. Яриморолда Ключевская Сопка вулқони отилди. Ер силкинишлари минтақада баландлиги 4 метргача бўлган бир неча цунами тўлқинларини келтириб чиқарди. Бандаргоҳ ва балиқни қайта ишлаш заводи сув остида қолди, кемалар искалаларидан ажралиб, сув оқими ювиб кетди. Хитой, Тайвань, Индонезия ва Японияда ҳам цунами огоҳлантиришлари эълон қилинди, деб хабар берди oxu.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates