Солиқ қўмитаси техник носозликлар бартараф этилганини маълум қилди

    Молия 15 август 2025 633

    Жорий йил 13 август куни Ўзбекистонда 30,1 минг солиқ тўловчи ҳисобидан асоссиз равишда жами 399,3 миллиард сўм маблағ ечиб олинган эди.

    Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, ушбу носозлик оқибатларини бартараф этиш ишлари тўлиқ якунланди. Барча солиқ тўловчиларга нотўғри ечиб олинган маблағлар автоматик равишда тўлиқ қайтарилди. Шунингдек, мазкур ҳолат туфайли тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида вақтинча пасайган баллари авввалги ҳолатига тикланди.

    Қўмита қўшимча саволлар юзага келган ҳолда “Қайта алоқа” тизимидан фойдаланиш мумкинлигини эслатди.

    Биз тушунамиз, ушбу ҳолат кўплаб савол ва хавотирларга сабаб бўлди. Шу боис солиқ тўловчиларга етказилиши мумкин бўлган зарарни камайтириш чоралари кўрилди. Келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча зарур чораларни кўрамиз. Сизнинг солиқ хизматига бўлган ишончингиз ва қатъиятингиз биз учун муҳим, — деди Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates