Сирдарёда 3 нафар эгизак чақалоқ дунёга келди

    Она ва чақалоқларнинг аҳволи яхши, улар шифокорлар назоратида.

    Сирдарёда 3 нафар эгизак чақалоқ дунёга келди, дея хабар беради вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

    Қайд этилишича, чақалоқлар Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида кесар кесиш йўли билан дунёга келган.

    Жарроҳлик амалиётини 1-тоифали акушер-гинеколог Шаҳло Хожаева олиб борди. Боёвут тумани «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган она 3 нафар фарзандни дунёга келтирган чақалоқларнинг иккиси ўғил, бириси қиз бўлиб, уларнинг вазни:

    • 1- ўғил бола — 1 кг 920 гр
    • 2-ўғил бола — 2 кг 710 гр
    • 3-қиз бола — 2 кг 830 гр

    Она ва чақалоқларнинг аҳволи яхши, ҳозирда шифокорлар назоратида.