Тўрақўрғонда уч эгизак туғилди

    Ижтимоий ҳаёт 3 январ 2023 1606

    Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Ёртепа кўча маҳалласида яшовчи Худойбердиев Акмалжон ҳамда Мафтуна Қурбоновалар оиласида 3 январь куни бир йўла уч фарзанд дунёга келди.

    Бу ҳақда Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

    Уларнинг ҳаммаси қизалоқ.

    Туғруқхона шифокори Самияхон Исоқованинг айтишича, туманда охирги марта 2016 йилда шундай уч эгизак туғилган.

    Эгизаклар ва она соғлом.