Қаршида бир оилада тўрт эгизак қизалоқ дунёга келди

    Китоблик оилада бир йўла тўрт нафар қизалоқ туғилди. Улар муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келган бўлиб, ҳозирда шифокорлар назоратида парваришланмоқда.

    Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддинова аввалдан 5 нафар қиз фарзандни тарбиялаб келаётган эди. Яқинда бу оила яна тўрт қизалоқ билан тўлди — натижада хонадон 9 қизли бўлди.

    Эгизаклар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида кесарча кесиш йўли билан дунёга келган.

    Қизалоқлар маълумотлари қуйидагича:

    • Биринчиси — 1 400 грамм, 37 см
    • Иккинчиси — 1 450 грамм, 38 см
    • Учинчиси — 1 600 грамм, 40 см
    • Тўртинчиси — 1 400 грамм, 37 см

    Айни пайтда чақалоқлар филиалда халқаро тиббий протоколлар асосида парваришланмоқда. Шифокорлар уларнинг аҳволи барқарорлигини маълум қилган.