Наманганда 4 эгизак дунёга келди

    Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи Нафиса Юнусова ва Абдукамол Аҳмаджонов бирйўла тўрт эгизакнинг ота-онасига айланди. Эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз.

    Туғуруқ жараёни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида маҳоратли шифокорлар назорати остида жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилди.

    Эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз бўлиб, айни пайтда уларнинг умумий аҳволи қониқарли. Она ва чақалоқлар малакали мутахассислар назорати остида. Оилага бир олам қувонч олиб келган гўдаклар белгиланган стандартлар асосида парваришланмоқда.

    Бахтиёр отанинг айтишича, уларнинг авлодида қўш фарзандлар туғилиши кўп кузатилган, аммо 4 эгизакнинг дунёга келиши биринчи марта учрамоқда.