Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказига раҳбар ва унинг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

    Президенти Администрациясининг фармойиши билан:

    • Қобулжон Холиқович Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига;
    • Ҳусан Равшанович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига;
    • Жаҳонгир Муҳаммадали ўғли Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Қобулжон Аҳмедов бунгача "MY5" телеканалининг бош директори бўлган, тайинловга қадар МТРКнинг "Ёшлар" ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган.

    Ҳусан Салихов – таниқли режиссёр, тайинловга қадар Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган. Жаҳонгир Абдураҳмонов тайинловга қадар Президент Матбуот хизматида бош консультант лавозимини эгаллаб келган, бундан аввал "UZREPORT" телеканалида шеф-муҳаррир бўлган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates