«Мақсадимиз — Ўзбекистон пойтахтини болалар учун контент ишлаб чиқариш бўйича минтақавий хабга айлантириш. Голливуд мутахассислари билан ҳамкорликда аниматор, режиссёр ва сценарийнависларнинг янги авлодини тайёрлашни режалаштирмоқдамиз. Жаноб Вашингтон юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга катта қизиқиш билдириб, ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
Стратегиямиз доирасида болалар учун мўлжалланган, тўлақонли ўзбек тилидаги контентга эга телеканални ишга тушириш, шунингдек, компаниянинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини Ўзбекистонда очишдан манфаатдор эканимизни билдирдим.
Бундан ташқари, Ўзбекистон амалга оширмоқчи бўлган устувор лойиҳалар қаторида халқаро компаниялар учун имтиёзли шарт-шароитларга эга «Cинема Парк» креатив паркини барпо этиш, шунингдек, узоқ истиқболда бизнинг орзумиз — минтақада туризмнинг янги драйверига айланиши мумкин бўлган «Диснейленд» тематик боғини қуриш ғоясини амалга ошириш ҳам бор. Биз бу мавзуда барча манфаатдор томонлар билан музокаралар олиб бориш учун очиқмиз», — деб ёзди Саида Мирзиёева.







