Ўзбекистон Афғонистонга зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга тайёр — ТИВ

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистоннинг Кунар ва Нангарҳор вилоятларида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан биродар Афғонистон халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ маълум қилди.

    "Минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан Афғонистон халқи ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.
    Ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, жабрланганларнинг тез орада соғайишларини тилаймиз.
    Биз оғир кунларда биродар Афғонистон халқи билан бирдам бўлиб, ушбу фожиали табиий офат оқибатларини бартараф этишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигимизни билдирамиз", — дейди ташқи ишлар вазири.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates