Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу рейсда АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилган.
«Ушбу парвоз АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган давомли ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади. АҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. АҚШга ноқонуний кириб келганлар қамалади ва депортация қилинади», дейилади хабарда.
Шунингдек, АҚШ Ўзбекистон ҳукуматига депортация жараёнларини амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун «ўзининг чуқур миннатдорчилигини» изҳор қилган.
Вашингтон, шунингдек, депортация жараёнидаги ҳамкорлиги учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.









