Унда 150 нафар иштирокчи 5 та жамоага бўлинган ҳолда дам олувчилар томонидан ҳудудда қолдириб кетилган жами 800 кг яқин чиқиндини йиғиб, тозаликка муносиб ҳисса қўшишди. Чиқиндилар махсус техникалар орқали олиб чиқиб кетилиб, бартараф этилди.
Бундан ташқари, экологияга оид «Яшил макон» ўзбек миллий мультфильми, Орол денгизи муаммосига қаратилган «Шўрхок» номли янги қисқа метражли фильм намойиши ҳамда www.batareykalar.uz лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилди.
Шунингдек, Корея Республикасидан ташриф буюрган волонтёрлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, баклажка қопқоқларини қайта ишлаш амалиёти олиб борилди.









