Тошкент вилоятидаги заҳарланган болалар аҳволи бўйича маълумот берилди

    Шу йил 24 сентябрда Тошкент вилоятининг қатор мактабгача таълим муассасаларида болаларда ошқозон-ичак фаолияти бузилиши билан боғлиқ белгилар кузатилган эди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, болалар соғлиғи ҳақида мурожаатлар келиб тушган илк соатларданоқ вазият вазирлик назоратига олинган.

    Жами 1922 нафар, шу жумладан, бемор болалар билан мулоқотда бўлган болалар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 959 нафарида клиник белгилар аниқланмагани учун дарҳол уйларига жавоб берилди. Кейинги кунларда яна 269 нафар бола даволаниб, шифохоналардан чиқарилди.

    Ҳозирда Тошкент вилоятидаги шифохоналарда 694 нафар бола даволанмоқда. Мутахассислар фикрига кўра, уларнинг 13 нафари аҳволи ўртача оғирликда баҳоланмоқда. 2025 йил 27 сентябрь ҳолатига кўра, яна 421 нафар болага аҳволи яхшилангани сабабли уйга жавоб бериш режалаштирилган.

    Беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳридаги 17 та ихтисослашган тиббий муассасалардан 100 дан ортиқ профессор ва мутахассис жалб этилди. Даволаш жараёнлари замонавий стандартларга мувофиқ амалга оширилмоқда.

    Вазирликда ташкил этилган штаб хулосасига кўра, бемор болаларга «ўткир гастроэнтерит» ташхиси қўйилган. Бу касаллик оғир ёки ҳаёт учун хавфли тоифага кирмайди ва одатда асоратсиз ўтиб кетади. Ҳозирда Тошкент вилоятининг еттита шифохонасида болалар даволанмоқда.

    Динамикада ижобий натижалар кузатилмоқда ва болалар тез соғайишяпти. Яқин кунларда улар тўлиқ соғлом ҳолда уйларига қайтарилиши кутилмоқда.

    Шу билан бирга, вазирлик қошидаги махсус штаб ҳар уч соатда видеоконференцалоқа тизими орқали Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган даволаш ва профилактика ишларини муҳокама қилиб бормоқда. Зарур ҳолларда маслаҳат ва кўрсатмалар бериб келмоқда.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан жойларда эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда. Олинган намуналар лаборатория текширувидан ўтказилмоқда, натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates